МАЪЛУМОТНОМА

МАЪЛУМОТНОМА

   Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти балансида бўлган Тошкент шахри Яккасарой тумани Қушбеги мавзеси 21-уй (№7- сонли аспирантлар ва ходимлар турар жойи) 1986 йилда қурилган бўлиб, 437 м2 майдонда жойлашган.
   Бино қурилганидан бери капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган. 
  5 октябр куни “O’zbekiston 24” канали томонидан турар жой ўрганилганда бино подвалида турли мебелллар ва жихозлар сақланаётганлиги, лифт ишламаслиги ва бино таъмир талаб ҳолда эканлиги кўрсатилиб ўтилди.
   Кўрсатилган камчиликлардан келиб чиқиб шу куннинг ўзида бино подвалидаги мебеллар ва жихозлар белгиланган тартибда чиқариб ташланди ва тозаланди.
   14 октябр кунига бино лифтини текширувдан ўтказиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан келишилди.
   Бугунги кунда бинонинг ташқи ва ички қисмини жорий таъмирлаш бўйича ишлар бошланди. 
   Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бино 2021-2022 йилларда капитал таъмирланиши режалаштирилди.
скачать dle 12.1

Boshqa yangiliklar

YOPISH